SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎРЛИК кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балосидир

КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎРЛИК кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балосидир

« Назад

05.11.2020 09:14

Дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахўрлик натижасида йилига катта миқдордаги маблағлар ўзлаштирилади. Коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган икки ҳужжат,  – Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Рес-публикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун-моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда кор-рупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди, дейишимиз мумкин.
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ва шаҳар, туман судлари ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда, қишлоқ, шаҳарча, маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, уларда коррупцияга, порахўрликка қарши кураш бўйича қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, коррупция давлат ва жамият учун ижтимоий хавфли ходиса экани батафсил тушунтирилмоқда. Айниқса, ёш йигит-қизларни қонунларга ҳурмат ва итоат руҳида тарбилашда, ўзлари дуч келадиган ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатга муросасиз бўлиш-лари лозимлигини уқтиришга жиддий ёндашилаяпти.
Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчи-лик ва коррупцияга қарши курашишда элдошларимиздан хушёрлик ва масъулият талаб этилади. Шундагина мамлакатимиз бундан-да тараққий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади.

Х.АВЕЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.