SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КОИДАГА ЗИД “САХОВАТПЕШАЛИК”

КОИДАГА ЗИД “САХОВАТПЕШАЛИК”

« Назад

24.04.2017 05:10

Мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳ-тож оилалар, фуқароларга ғамхўрликлар кўрсатиш Давлатимизнинг доимий диққат-эътиборида. Бу борада тегишли қонун ва қарорлар, низом қабул қилинган ҳамда тартиб-қоидалар белгиланган.
Афсуски, ана шу қонун-қоидаларга амал қилмасдан, шу соҳага йўналтирилган маблағларни ғаразли мақсадлар билан тескари томонга йўналтирадиган кимсалар ҳам учраб туради.
Тумандаги Шомохулум қишлоғи “Варангзон” маҳалласи фуқаролар йиғини худудида ана шундай қонунбузарликлар фош этилди. Фақат фош этилибгина қолмасдан шу юзадан жиноят иши қўзғатилиб, суд муҳокамасига оширилди.
2014 йилнинг бошидан “Варангзон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, айни пайтда, унинг қошида ташкил этилган ижтимоий нафақалар тайинлаш комиссияси раиси лавозимида фаолият юритиб келган Абдулла Хударганов ҳамда шу маҳалла фуқаролар йиғини котиби бўлиб ишлаб келган Қуряз Матчановларнинг айбдор сифатида қилмишлари учун жавоб беришларига тўғри келди.
Улар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлашда ҳужжатларга сохта маълумотлар ҳамда ёзувлар киритишган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўзда тутилган қоидалар қўпол равишда бузилган.
Жумладан, Низомга зид равишда шахсий хўжаликлар томорқа ер майдонларини, оила-аъзолари даромадларини камайтириб кўрсатиш йўли билан 2 ёшгача бола тарбияси учун оналарга бериладиган нафақаларнинг нотўғри тўланишига йўл қўйилган.
Жумладан, текшириш давригача фуқаро Н.Ғайибовага 2959,6 минг сўм, И. Атажоновага 2722,8 минг сўм, 14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа та-йинлашда Қ.Раҳимовага 625 минг сўм, Н.Машариповага 520,8 минг сўм қонунга зид тўланган. Бу хил мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Хуллас, жами ҳисоб-лаганда 28746.0 минг сўм бюджет маблағи шу тарзда “саховатпешалар” томонидан талон-торож қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига, давлатга моддий зарар етказилган.
Судда бу фактлар ўз исботини топиб, айбдорлардан моддий зарар ундириб олинганлиги баробарида уларга нисбатан жазо чоралари кўриш бўйича ҳукм чиқарилди.
(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган
материаллар асосида тайёрланди).