SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КИТОБИМ – ОФТОБИМ!

КИТОБИМ – ОФТОБИМ!

« Назад

15.04.2017 06:25

Яқинда туман таълим муассасаларида “Китобим – офтобим!” мавзусида ҳафталик ўтказилди. Тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ушбу ҳафталик доирасида 1-4 синф ўқувчилари учун болалар адабиётлари кўргазмаси ташкил этилди.
“Эртаклар оламига саё-ҳат”, “Китоб – билим манбаи”, “Энг кўп шеър ёд олган китобхон”, “Китоб – инсониятнинг толмас қаноти” мавзуидаги тадбирларда китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз борди.
Ушбу тадбирларда ўқувчилар ўзлари ўқиган эртак, ҳикоя, масаллар ҳақида сўзлаб, ёд олган шеърларидан намуналар айтишди. Ҳафталикда фаол қатнашган синф раҳбарлари ва ўқувчилар Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Н.ДАВЛЕТОВА,
туман Ахборот ресурс маркази раҳбари.