SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КИТОБ БАЙРАМИ

КИТОБ БАЙРАМИ

« Назад

15.04.2017 06:29

Фармойиш асосида айни кунларда барча жойдагидек туманимизда ҳам зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида китоб тарғиботига бағишланган турли тадбирлар – учрашувлар, кечалар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Тумандаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган китоб байрами ўзига хос шодиёнага айланди. Байрамона безатилган мактаб ҳовлисида китобни улуғловчи шиорлар, ҳикматли сўзлар бу ерга ташриф буюрган маҳалла фаоллари, ота-оналарнинг ҳам эътиборини тортди.
Юқори синф ўқувчилари, шунингдек 4-синф ўқувчилари “Китобим – офтобим” деб номланган адабий- бадиий тадбирда китобни улуғловчи шеър ва қўшиқлар айтишди.
Шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмоилов, Ал-Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси А.Дурдиева, мактаб директори С.Ишмуротова ва бошқалар ўз тилак-истакларини билдиришди.
Шу куни ташкил этилган китоб ярмаркасига ташриф буюрган ота-оналар турли мавзудаги китобларни харид қилиб, фарзандлари ва мактаб кутубхонасига совға қилишди.
Мактаб директори ўринбосари Ғ.Мадаминов, устоз ва мураббийлар М.Йўлдошева, М.Жуманиёзова, Н.Назарова, ўқувчилардан Н.Матёқубова тадбирни ўтказишга муносиб ҳисса қўшдилар.

(Ўз мухбиримиз.)