SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КИЛМИШИГА ЯРАША

КИЛМИШИГА ЯРАША

« Назад

11.09.2017 05:17

“Урганч-Бахмал” МЧЖда оператор бўлиб ишловчи, 1992 йилда туғилган Сардорбек Аминовнинг ҳам суд олдида қилмишларига жавоб беришига тўғри келди. Сабаби, жиноятга қўл урганлиги, қонунда таъқиқланган ҳаракатни содир этганлиги. У ўзи яшайдиган уйнинг олди томонидаги боғига таъқиқланган экин таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “Каннабис” ўсимлигини эккан. Бу ҳам етмагандек 2017 йил 18 февраль куни Урганч тумани ФҲДЁ бўлими биносининг орқа томонида таниши М.Саъдуллаев билан учрашиб, ўзининг ёнида бўлган 2 граммдан зиёд гиёҳвандлик воситасининг бир қисмини унга истеъмол қилдирган.
Қолган 0,98 грамм миқдордаги оғуни ҳам ҳадя қилиш йўли билан шеригига ўтказган. 21 февраль куни эса 3,74 грамм бўлган гиёҳвандлик моддасини “харидор”га ўтказган вақтида қилмиши фош қилинган. Текшириб кўрилганда уйида ҳам 1,27 грамм гиёҳвандлик моддаси сақлаб қўйилгани маълум бўлди. Судда барча айблар ўз исботини топди ва қонунбузарга қилмишига яраша жазо тайинланди.