SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ХУДУД ХУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРДАН ХОЛИ БЎЛСИН

ХУДУД ХУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРДАН ХОЛИ БЎЛСИН

« Назад

15.07.2018 08:28 Хива шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни шаҳар прокурори М.Вапаев кириш сўзи билан очди. Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат назорат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибида шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 2018 йил 1-яримида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги фаолият ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Шу юзадан шаҳар прокурорининг иш ўрганувчи ёрдамчиси Б.Рўзибоев маърузаси тингланди.
Маърузада таъкидланганидек, шаҳар ҳудудида жорий йилнинг олти ойида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 тага, жумладан, ўта оғир жиноятлар, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ходисалари ва бошқа шу кабилар 100 фоизга камайишига эришилган.
Шундай  бўлса-да, айрим жиноят турлари, жумладан, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш, автотранс-порт воситаларини олиб қочиш, вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этиш ва бошқалар аввалги йилнинг шу даврига нисбатан ошганлигини кузатиш мумкин.
Маърузачи фақтлар ва мисолларга тўхталар экан, “Ичон қалъа”, “Янги турмуш”, “Кумяска”, “Тозабоғ”, “Наврўз” маҳаллаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони кўпайганлигини, бунинг асосий сабаби аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот, назорат, ва идоралараро ва жамоатчилик билан ҳамкорлик, профилактик-тадбирлар талаб даражасида ташкил этилмаганлигини алоҳида қайд этди.
Бунинг натижасида жойларда вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятларга барҳам берилмаётгани, эрта никоҳ, одам савдоси билан,  жамоат жойларида қонунбузарликлар рўй бераётганлиги қайд этиб ўтилди.
Музокарада сўз олган шаҳар ИИБ бошлиғи Ғ.Шарипов, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Атажонова, “Гулистон” МФЙ раиси С.Отажонов ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳуқуқ-тарғибот соҳасидаги ютуқларни кў-пайтириш, ўзаро ҳамкорлик асосида иш ташкил қилиш, шаҳарни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлими бошлиғи С.Рўзметова, шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари У.Яқубов қатнашди ва сўзга чиқишди.
Шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини мувофиқ-лаштириш кенгашининг галдаги вазифалари белгилаб олинди.
О.ИСМОИЛОВ.