SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Хавфсизликни кўзлаб

Хавфсизликни кўзлаб

« Назад

23.12.2017 07:40

Вилоят ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 18 декабрдаги режаси ижросини таъминлаш мақсадида 20 декабрь куни “Ичон-қаъла” давлат музей-қўриқхонаси Ота дарвоза олдидаги Янги йил арчаси ўрнатилган ҳудудда “Содир бўлиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш” мавзуида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқида шаҳар ва туман ФВДТ хизматларининг саф кўриги ўтказилиб, унда Урганч ҳарбий прокуратураси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими томонидан куч воситаларнинг тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Шу жумладан, Янги йил байрам тадбирларига тайёргарлик юзасидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилишига эришилди.
Тадбир якунида ўқув машқи қатнашчилари жалб қилинган ҳолда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳоли орасида табиий ва ис гази ҳамда овқатдан оммавий заҳарланишларни олдини олиш бўйича тегишли соҳа вакиллари, мутахассислари томонидан маърузалар ўқилди ва қоидаларга риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Ш.РажаБов,
Урганч ҳарбий прокуратураси катта терговчиси, адлия майори,
Ж.Рўзибоев,
вилоят ФВБ ҳодими.