SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ХАЛҚ МАНФААТИ – ЭЗГУ МАҚСАД

ХАЛҚ МАНФААТИ – ЭЗГУ МАҚСАД

« Назад

26.04.2018 10:03

Бугунги кунда мамлакатимизда катта ижобий ўз-гаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қайси соҳага назар ташламайлик муаммолар ўз вақтида таҳлил этилиб, ижобий ечим топилмоқда. Босқичма-босқич амалга оширилиб борилаётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ўзгаришларнинг бош мақсади халқ манфаати, юрт фаровонлиги, қолаверса, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини эмин-эркин, ҳалол меҳнат қилиш, тинч-фаровон ҳаёт кечиришини таъмин-лашга қаратилгандир. Жамиятда бўлаётган улкан ижобий ҳаракатларни мазмун-моҳиятини чуқур англаб, ислоҳотларга бефарқ қарамасдан қўллаб-қувватлаб ақлий, маънавий  улушларини қўшиб бориш, ҳар бир фуқаронинг қалб амрига, ўз она-Ватанига бўлган садоқати тимсолига айланмоғи лозим.
УрДУ қошидаги 4-сон академик лицейда бўлиб ўтган ҳуқуқий мавзудаги тадбир юқоридаги мақсадларга бағишланди.
Тадбирда шаҳар, тумандаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок қилишди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституцияси қабул қилинганлигини 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг нутқи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабр-даги  “Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституцияси қабул қилинганлиги 25 йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида”ги Фармони аҳа-мияти, Ўзбекистон Респуб-ликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни моҳияти, иқтисодиёт соҳасидаги коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар каби мавзулар бўйича вилоят суди судьяси С.Таганов, Хива шаҳар прокурори М.Вапаев, Хива туман маъмурий суди раиси Д.Юсупов маъруза қилдилар.
Мулоқот, савол-жавоб тариқасида ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Билдирилган фикр-мулоҳаза, таклифлар инобатга олиниб, келгуси фаолиятда фойдаланишга тавсия этилди.
Бундай долзарб, даврталаб мулоқот ва тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳи-моя қилинишини таъминлайди. Шу билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд идоралари ходимларига бўлган ҳурмат ва ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

О.МАШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.
М.ҲАСАНОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси.