SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  КЕЙИНГИ ПУШАЙМОН

КЕЙИНГИ ПУШАЙМОН

« Назад

20.01.2018 08:10

Меҳнат қонунлари барча учун баровар. Унга амал қилишга барча бурчли. Айниқса, раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатадиганлар бу борада ҳаммадан кўп масъулиятли.
Лекин, Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида содир этилган воқеа кўпчиликни ажаблантирди.
Яхшигина тажрибага эга халқ таълими ходими, коллеж директори Бозор Абдуллаев ҳамда коллежда электрик бўлиб ишлаб келган Полвон Абдиримовларнинг ўзаро келишуви асосида қонунларга зид ҳаракатларининг оқибати ёмон бўлди. Иш судгача бориб етди.
Сабаби П.Абдиримовнинг қизи Л.Абди-римова фаррош сифатида коллежга ишга қабул қилинган. Лекин аслида у ишга келмаса-да, унинг номига 2014 йилнинг июль ойидан 2017 йил март ойигача ойлик маоши тўлаб келинган. Отаси П.Абдиримов эса бу пулларни ўзи сохта имзо чекиб олаверган. Хуллас, 8 505 607 сўм бюджет маблағлари шу тариқа талон-торож қилинган.
Ушбу ҳолат суд томонидан кўриб чиқилиб, Б.Абдуллаевга нисбатан тегишли жазо чоралари кўриш бўйича ҳукм чиқарилди.
Меҳнат қонунлари талабларини бузиш, билиб туриб қилинган хато ана шундай нохушликка, охирида эса пушаймонликка сабаб бўлди.

(Ушбу мақолалар ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган материаллар асосида тайёрланди.)