SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚЎШНИЛАР ТИНЧИНИ БУЗМАНГ!

ҚЎШНИЛАР ТИНЧИНИ БУЗМАНГ!

« Назад

15.05.2017 04:55

Қишнинг изғиринли тунларининг бирида соат чамаси 2:00 лар атрофи қоронғулик қаърида уч кўланка пайдо бўлди.
– Борамиз, хозирроқ борамиз. Ичишни яна давом эттирамиз.
Х.Норбаева, С.Норбоев, Ш.Ата-жоноваларнинг аҳдлари ана шундай қатьий эди. Улар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузиб, таниши Н.Рўзметованинг уйига боришади.
Турган гапки, спиртли ичимлик таъсирида улар ҳеч қандай сабабсиз ўзаро жанжаллашиб, Н.Рўзметованинг соғлигини бузилиши билан боғлиқ безорилик жиноятини содир қиладилар.
Устига устак безорилар уни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, қулоғидаги сотилиш баҳоси 360 000 сўмлик, вазни 1,7 грамм бўлган бир жуфт тилла сирғасини, 3,31 граммли бир дона тилла занжирини, 160 000 сўмлик, вазни 0,6 грамм бўлган тилла қулон, 164 250 сўм 1,0 граммли яна бир қулонини ҳамда сумкасидаги 100 000 сўм пулини олиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, фуқаро Н. Рўзметовага жами 1 555 544 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, талончилик жиноятини ҳам содир қиладилар.
Н.Рўзметованинг тунда бақир-чақириқини эшитган қўшнилар милияция ва “тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлишади.
Жиноят жазосиз қолмади. Суд ҳукмига кўра Х.Норбаева, С.Норбоев, Ш.Атажоноваларга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда тегишли муддатларга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузганларга нисбатан бундан буён ҳам ана шундай қатьий чоралар кўрилиши аниқ!