SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚУРИЛИШДАГИ “БУРИЛИШ”

ҚУРИЛИШДАГИ “БУРИЛИШ”

« Назад

21.02.2017 01:56

Маълумки, 2013 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг “ 2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ва Хивадаги маданий мерос объектлари – тарихий ёдгорликларни тиклаш ва қайта тиклаш ишларини амала ошириш кўзда тутилган эди.
Қарорнинг 2-иловасига асосан Хивадаги қатор тарихий маданий мерос объектлари, жумладан, “Нуруллабой” (“Беш ҳовли”) ёдгорлигида ҳам реставрация-қурилиш ишлари режалаштирилган. Бу юмушларни амалга ошириш учун ўтказилган танловда бир қатор қурилиш ташкилотлари иштирок этишган бўлиб, ғолиблар қаторида Ҳ.Атамуротов раҳбарлигидаги “Антикор” кичик жамоа корхонаси, М.Ганжаев бошчилигидаги “Osiyo hamkor qurilish servis” МЧЖ ва бошқалар ҳам бор эди. Улар, шу жумладан, “ Антикор” кичик жамоа корхонаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси билан тузилган шартнома асосида ишлай бошлашган. Яхши ниятда бошланган иш афсуски, қонун-қоидалар ва тегишли талаб асосида олиб борилмаган. Жумладан, раҳбар Ҳ.Атамуротов бошқа шахс-лар билан олдиндан тил бириктириб, реставрация билан боғлиқ турли шаклдаги бажарилмаган ишларни далолатномаларда бажарилди, деб кўрсатиш, қўшиб ёзиш орқали 2013-2015 йиллар давомида жами 175,9 миллион сўмдан зиёд бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Шунингдек, А.Раҳмонов, бошқарма бўлим бошлиғи Т.Сейтумеровалар билан тил топишган “Osiyo hamkor qurilish servis” раҳбари М.Ганжаев ҳам ҳамкасбларидан қолишмай худди шу тариқа иш тутиб 2013-2015 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар асосида давлатнинг 94,8 миллион сўмдан зиёд пулини ўзлаштиришга эришганлар.
Нафақат ўз касбига, балки ўтган аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросга хиёнат қилган юқоридаги кимсалар томонидан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар жиноят ишлари бўйича Хива туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди. Қурилишдаги чап томонга “бурилиш” шу тариқа якун топди.

 

(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган материаллар асосида тайёрланди).