SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОНУНЛАРГА ЯНГИ ЎЗГАРТИШЛАР

ҚОНУНЛАРГА ЯНГИ ЎЗГАРТИШЛАР

« Назад

16.04.2018 10:16 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси иккинчи устувор йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган.Ушбу стратегияда белгиланган вазифалар ижроси доирасида қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, босқичма босқич амалиётга жорий этмоқда.
Қонунларга киритилган охирги ўзгартиришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Хусусан, жорий йилнинг 29 январида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшим-чалар киритиш, шунингдек  айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун билан жиноят процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят процессуал кодексига киритилган муҳим ўзгар-тиришлардан бири, эндиликда биринчи инстанция суди иш юзасидан камчиликларга йўл қўйган, суд терговини бир томонлама олиб борган, процессуал қоидабузарликларга йўл қўйган бўлса, юқори инстанция судлари ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқишга юбормай, камчиликларни тўлдириш, процессуал қоидабузарликларни бартараф қилиш чораларини ўзи кўради ҳамда тегишли қарор қабул қилади.
Мазкур ўзгартириш фуқаро-ларни ортиқча оворагарчилигини олдини олишга, уларни судга бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилади.
Т.ЖУМАНИЁЗОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива туман суди девонхона мудири.