SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОНУНГА ХИЛОФ ИШ

ҚОНУНГА ХИЛОФ ИШ

« Назад

06.11.2017 06:26

Шунингдек, “Гандимиён” маҳал-ласида яшовчи фуқаро ноқонуний равишда чет давлатлари валюталари олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, 6 сентябрь куни соат тахминан 11-30 ларда Хива шаҳар “Универсал савдо комплекси” АЖ ҳудудига кириш дарвозаси олдида тадбирга жалб қилинган фуқарога 100 АҚШ долларининг 7900 сўмдан ҳисоблаб сотган пайтида ушланиб, унинг ёнлари кўздан кечирилганида валюта олди-сотдисида ишлатиб келинган жами 362.500 сўм пуллари борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Юқоридаги қонунга хилоф ҳаракатлар билан ушбу фуқаро Рес-публика МЖТКнинг 170- моддасидан белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритилиб, туман маъмурий судининг 28 сент-ябрьдаги қарори билан энг кам иш ҳақининг 1 баробари яъни 149.775 сўм миқдорида жарима жазосига тортилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Р.Раҳмонов,
департаментнинг туман бўлими бошлиғи.