SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОНУНГА ИТОАТ ҚИЛМАГАНИ УЧУН

ҚОНУНГА ИТОАТ ҚИЛМАГАНИ УЧУН

« Назад

15.01.2018 08:55

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Алимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ноқонуний равишда чет давлатлари валюталари олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келган. У 2017 йил 19 ноябрь куни “Хива деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига кириш дарвозаси олдида фуқаро З.Рўзиевага (исм-фамилияси ўзгартирилган) 100 АҚШ долларини 815 000 сўмга сотган пайтида ушланди. Унинг ёнлари кўздан кечирилганида 200 АҚШ доллари ҳамда валюта олди-сотдисида ишлатиб келинган 1.595.000 Ўзбекистон сўм пуллари борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Юқоридаги қонунга хилоф ҳаракатлари билан фуқаро Б.Алимов Республика МЖТКнинг 170-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Хива туман маъмурий судининг 2017 йил 27 ноябрдаги қарори билан энг кам иш ҳақининг 1 баробари яъни 149 775 сўм миқдорида жарима жазосига тортилди. Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган пул маблағлари эса давлат фойдасига мусодара қилинди.
Ж.АМАНБАЕВ,
Департаментнинг Хива шаҳар бўлими бошлиғи.

 

****

 

ДОЛЛАРФУРУШ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Шунингдек, Департаментнинг Хива туман бўлими ходимлари ҳам валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш бўйича қатор тадбирлар олиб бормоқдалар. Ўтган йилнинг 30 ноябрда ҳудди шундай ноқонуний ишлар билан шуғулланиб келаётган “Қумёсқа” маҳалласи А.Ўтар кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Арсланов (исм-фамилияси ўзгартирилган) 100 АҚШ долларини 807 000 сўмга сотган. Унинг ёнидан ноқонуний валюта олти-сотдисида ишлатиб келинган жами 4 400 000 Ўзбекистон сўм пуллари борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қ.Арсланов ҳам Ўзбекистон МЖТКнинг 170-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилган. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритилиб, Хива туман маъмурий судининг 2017 йил 7 декабрдаги қарори билан энг кам иш ҳақининг 1 баробари яъни 149 775 сўм миқдорида жарима жазосига тортилди. Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган Ўзбекистон сўм пуллари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Р.РАҲМОНОВ, Департаментнинг Хива туман бўлими бошлиғи.