SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ КЎЗЛАБ

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ КЎЗЛАБ

« Назад

24.07.2017 05:12

Ўзбекистон республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Респуликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, унда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб-ликаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги нормалар ҳам акс эттирилган.
Мазкур нормаларнинг мазмун-моҳияти қонунларни ўз вақтида ижрочиларга етказиш, аҳолининг малакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳабардорлигини таъминлашга қаратилганлигида намоён бўлади. Шу билан бирга мазкур вазифа юзасидан масъул бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш масаласи ҳам бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.
Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Рес-публикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғ-рисида”ги, 1996 йил 26 апрелдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги норма ҳам ўз ифодасини топган.
Мазкур нормаларнинг қонунчиликка киритилишининг моҳияти суд ва ҳуқуқни муҳофаза қулувчи органлар фаолиятида суд-экспертиза хулосалари муҳим ўрин тутишидан келиб чиқади. Шу нуқтаи назардан, уни тайёрловчи мутахассисларнинг малакасини бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган фан ва технологиялар ютуқлари асосида ошириб бориш долзарб аҳамият касб этади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси “Жиноят процессуал кодекси”нинг 12 та, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 11 та, “Фуқаролик-процессуал” ва “Оила кодекси”ларининг 2 та ва “Солиқ кодекси” нинг 3 та моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида “ қонун ва аҳоли ва ижрочиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, амалдаги қонунларнинг қанчалик даражада самара бераётганлигини таҳлил этишга, пировардида, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Р.Ибодуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти туман бўлими суриштирувчиси.