SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОИДАГА ЗИД ҲАРАКАТ

ҚОИДАГА ЗИД ҲАРАКАТ

« Назад

26.04.2018 10:04 Республика Бош прокуратураси ҳузу-ридаги Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими томонидан Президентнинг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1 март ҳолатига электр ресурслари ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 26 та хуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан  Республика МЖтКнинг 1014-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлатирилди. Маъмурий ишларнинг 11 таси электр энергияси ҳамда 15 таси табиий газдан фойдаланиш билан боғлиқ хуқуқбузарликдир. Электр энергияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан 2654,0 минг сўмлик зарар ундирилишига эришилди. Шунингдек, 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан 10344,4 минг сўмлик жарималар қўлланилди.
“Янги турмуш” маҳалласи,  “Муста-қиллик” кўчаси 49а- уйда яшовчи фуқаро Д.Матчанов томонидан  Республика Вазирлар Маҳкамасининг  “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 121-бандига зид равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимча-лик билан уланиб, 3744 квт.соат электр энергияси яьни 764.899 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, у табиий газдан фойдаланиш қоидаларига зид равишда  табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 1018 м3. табиий газдан фойдаланиб келган. Оқибатда 268.162 сўмлик зарар етказгани, содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун Д.Матчанов  Республика МЖтК 101-моддаси билан 861.200 сўм тўлашга мажбур бўлди  ва 1.033.061 сўм етказилган зарар ҳам ундириб олинди.
Фойдаланган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга   оширилмаслик давлат ва жамият манфаатларига жиддий зарар келтиришини унутманг!
Ж.САЪДУЛЛАЕВ,
МИБ Хива шаҳар бўлими суриштирувчиси.