SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОИДАГА РИОЯ ҚИЛМАГАЧ...

ҚОИДАГА РИОЯ ҚИЛМАГАЧ...

« Назад

31.03.2017 05:14

“Лолазор” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Зафарбек Ибодуллаев бир эмас, икки эмас кўп марта илгари ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган. Афсуски, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмаганлиги, тегишли қоидалар асосида фаолият юритмаганлиги туфайли яна жавобгарликка тортилиб, қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. Сабаби – “Дамас” русумли автомобилида лицензиясиз тарзда, тегишли руҳсатнома олмай йўловчи ташиш билан шуғуллан-ган. Пул топиш илинжидаги ноқонуний фаолияти катта миқдорда пул йўқотишга олиб келди. Чунки, суд томонидан бу маъмурий иш кўриб чиқилиб, З.Ибодуллаевга нисбатан энг кам иш ҳақи (149,775сўм)нинг 20 баробари - салкам уч миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.