SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ

« Назад

15.01.2018 08:53

Маълумки, гиёҳвандлик жамиятга хавф солувчи иллат экани, гиёҳвандлик, унинг олди-соттиси ва шу тоифадаги экинларни экиш билан шуғулланувчилар жазога тортилиши ҳақида кўп гапирилади.
Лекин бу гап-сўзлардан тегишли хулоса чиқармайдиган кимсалар ҳали ҳам оз бўлсада топилади.
Хива туман “Журён” маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган Мадамин Отаев ана шундай кимсалардан бири. У аввал ҳам икки марта жиноий жавобгарликка тортилган, лекин бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмаган.
“Журён” маҳалласида ўзи истиқомат қилаётган уйининг орқа боғ томонида таркибида гиёҳванд воситаси бўлган “Каннабис” ўсимлигини маккажўхори ўсимлиги орасига экиб парваришлаб келган.
Шунингдек, унинг яшаш уйида 45,08 грамм бўлган гиёҳванд воситасини келгусида сотишни кўзлаб шкаф ичида яшириб қўйганлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.
Ғайриқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди. Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди сайёр мажлисида ушбу иш юзасидан кўзғатилган жиноят иши атрофлича муҳокама этилди. Судда айблов ўз исботини топди. М.Отаевга узил-кесил 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Хуллас, қинғир ишнинг қийиғи чиқмай қолмади.