SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚАРИНДОШИНИ ТУНАГАН ҚАРИНДОШ

ҚАРИНДОШИНИ ТУНАГАН ҚАРИНДОШ

« Назад

17.11.2017 06:35

...Панжара ортида икки ёш йигит ўтирибди. Кўринишдан айни куч-қувватга тўлган, тоғни урса талқон қиладиган бу йигитлар бир кунда қандай қилиб, жиноят кўчасига кирганига ҳайрон қоласан киши. Афсус-ки, бу бор гап.
Аслида воқеа шундай бўлган эди:
...Темурбек шу куни таниши Суҳроббек билан олдиндан тил бириктиришди. Жорий йилнинг 1 апрелида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида қариндоши 1984 йилда туғилган, Хива тумани “Шихлар” маҳалласида яшовчи фуқаро Хаитова Мансура Қурбановнани уйига қараб йўл олишди. Уйда ҳеч кимнинг йўқлиги улар учун айни муддао бўлди.
Суҳроббек кўчада кузатувчи бўлиб қоладиган бўлди. Темурбек эса бу орада айвон орқали уйнинг меҳмонхонасига кирди...
Ўғирлик жинояти тезда фош қилинди. Кейинроқ судда аниқланишича, шоввозлар уйдан 9330 Ақш доллари (4.04.2017й.кунги курс бўйича 33 миллион 541536 сўм), 102900 қозоқ тенгеси(ҳудди шу кунги курсда 2.884.287сўм), 4.960 Россия рубли (307366 сўм)ни ўмаришган экан.
Жиноятга жазо- муқаррар! Қилни-қирқ ёрадиган ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари бу гал ҳам жиноятчиларни суднинг қора курсига ўтқазишди.
Суд ҳукми ўқилди: унга кўра, 1996 йилда туғилган, маълумоти ўрта махсус, уйланмаган, муқаддам судланмаган, ишсиз, тумандаги “Шихлар” маҳалласида яшовчи Назаров Темурбек Равшанбековичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Унинг шериги 1997 йилда туғилган, маълумоти ўрта махсус, уйланмаган, муқаддам судланмаган, ишсиз, тумандаги “Шихлар” маҳалласида яшовчи Камилов Суҳроббек Музаффар ўғлига ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28, 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўринли савол туғилади: айни балоғотга етган бу икки ёшнинг қинғир ишларига ота-оналари, кенг жамоатчилик, маҳалла аҳли қандай баҳо беришаркан?
(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим этган материаллар аосида тайёрланди).