SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

« Назад

11.02.2020 11:38

Республика Миллий гвардия-си вилоят бўйича бошқармаси Суриштирув бўлими ходимлари 2019 йил декабрь ва 2020 йил январь ойлари давомида олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида вилоятимиз ҳудудида 21 та ҳолатда пиротехника буюмлари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ҳолатларини аниқладилар. Ҳуқуқбузарлардан жами 182 минг 630 дона пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олиб қўйилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. 
Энг ачинарлиси, 21 нафар ҳуқуқбузарнинг 8 нафари воя-га етмаган шахслардир. Шу боис ота-оналардан вояга етмаган фарзандлари келгусида пиротехника воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишлари олдини олишларини сўраймиз.  

              А.ХУДАЙБЕРГАНОВ,                                                                                                    

  Республика Миллий гвардияси   вилоят бўйича Суриштирув бўлими катта суриштирувчиси, майор.