SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ҲАМ БОР

ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ҲАМ БОР

« Назад

13.03.2018 08:33

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш – юртимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ҳамда узлуксиз таъминлаш, технологик жиҳатдан ва маънавий эскирган инфратузилмаларни модернизация қилиш бўйича амалий чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йиллар давомида паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури доирасида истеъмолчиларнинг энергия таъминотини яхшилаш мақсадида электр тармоқлари ҳамда трансформаторларни модернизация қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга юзага келган аҳвол ва қонунийлик ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, соҳада ўз ечимини кутаётган жиддий муаммо ҳамда камчиликлар ҳам йўқ эмас.
Шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаётгани, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишларининг оқсаётгани дебитор қарздорликнинг кескин ортиши, талон-торожликлар ва истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш ҳолатларига олиб келмоқда.
Масалан, Хива шаҳри ва тумани бўйича 2017 йилнинг 1 ноябрь ҳолатида энергия ресурслари ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 73 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ко-декснинг 101-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маъмурий ишларнинг 53 таси электр энергиясидан ҳамда 20 таси табиий газдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ташкил қилиб, электр энергияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан 36245,4 минг сўм ҳамда табиий газ бўйича содир қилинган ҳуқуқбузарликлардан 3424,9 минг сўмлик зарар етказилган.
Хусусан, 2017 йил 20 сентябрь куни фуқаро Ж.Оташев электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги МИБ Хива туман бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ко-декснинг 101-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 748.875 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қанча меҳнат, машаққатлар эвазига етиштириб берилаётган энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Зеро, ҳар бир истеъмолчи ҳуқуқлари баробарида мажбурият ва бурчларини ҳам унутмаслиги лозим.
М.ВАПАЕВ,
Хива шаҳар прокурори, 1-даражали юрист.
--