SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИШ БИЛГАНГА КЕНГ ДУНЁ

ИШ БИЛГАНГА КЕНГ ДУНЁ

« Назад

10.01.2020 00:00

Истиқлол шарофати билан ишбилармон ва тадбиркорлар учун кенг имконият эшиклари очилди. Хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда албатта, Прези-дентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу Фармонга кўра, тегишли вазирликларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди. Ана шу мақсадда туманимизда ҳам ўтган йилнинг июль ойидан Бош вазир қабулхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.
Қисқа фурсатда Фармонда кўрсатилган фаолиятимизнинг асосий йўналишлари ҳамда мақсад ва вазифаларимизни белгилаб олдик. Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, руҳсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишдаги тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш доимий диққат марказимиздадир.
Қабулхонамизга ҳар куни тадбиркорликнинг турли соҳалари бўйича мурожаатлар қилинади. Уларни қисқа фурсатларда кўриб, ижобий хал этилишига ёрдам берамиз. Фаолият бошлаганимиздан бери тадбиркорлардан 208 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 207 таси ижобий хал қилинди. 1 таси эса қўшимча вақт талаб этилиши учун кўриб чиқилмоқда. Туман ҳокими ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳам сайёр қабулларда тадбиркорларнинг мурожаатларига эътибор қаратилмоқда.

 

О.МАТЯҚУБОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
 Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси мудири.
Х.МАШАРИПОВ, 
қабулхона етакчи 
мутахассиси.