SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИНТЕРНЕТДАГИ ИЛЛАТ

ИНТЕРНЕТДАГИ ИЛЛАТ

« Назад

13.03.2017 07:53

Хива қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида йигит-қизларни истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, улар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, муҳими ўқувчилар давоматини таъминлаб, ёт оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, компьютер қаршисида ўтириб, интернетдан фойдаланишда биз танлаган йўлимизга ғов бўладиган турли ғаразли хабар ва ахборотлар, алдовларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан тадбирлар қўлланилаётир.
“Интернетга ин қурган иллат” мавзуида яқинда ўқувчи ёшлар билан ўтказилган очиқ баҳс-мунозарали давра суҳбати ҳам навқирон авлодни ёт иллатлардан асраш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш каби долзарб масалаларга бағишланди. Шу юзадан туман ИИБ катта инспектори, майор М.Саъдуллаев, туман имом-хатиби С.Сапаев, “Қибла тозабоғ” МФЙ раиси А.Саматов ва бошқалар тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизни янада барқарорлаштириш йўлидаги эзгу ишлар хусусида гапирдилар. Ҳадису шарифлардан, оятлардан мисоллар келтирилди, видео лавҳалар намойиш қилинди.


Р.РАҲМАТУЛЛАЕВА,
шу коллеж ўқитувчиси.