SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИНСОН ҲАЁТИ УЧУН ХАВФЛИ

ИНСОН ҲАЁТИ УЧУН ХАВФЛИ

« Назад

17.12.2019 10:29

Ис гази рангсиз, заҳарли, бўғувчан газ. Ис газининг нафас йўллари орқали организмга кириб, қизил қон таначаларидаги гемоглабин билан бирикишидан карбоксигемоглабиннинг фаолияти бузилади.
Бу модда кислородни бириктира олмайди, натижада одам тўқими ва ҳужайраларида, биринчи галда нерв ҳужайраларида кислород етишмовчилиги келиб чиқади. Натижада тўқима ва ҳужайраларнинг нафас олиши ва организм барча органларининг фаолияти бузилади.
Кучли ис теккан-да уйқу босади, кўз қорачиғи кенгаяди, нафас олиши қийинла-шади, томир тез-тез уради ва одам хушидан кетиб, тиббий ёрдамга мухтож, очиқ ҳавога олиб чиқилмаса  ҳалок бўлади.
Врач ёки тез ёрдам машинаси етиб келгунича ис теккан кишини иложи борича соф тоза ҳавога олиб чиқиб, новшадил спирти (5-10% аммиакли сув)ҳидлатиш, кўкрак қафасини уқалаш ва эркин нафас олишига қўйиб бериш, кўрпага ўраб атрофига грелка қўйиш керак. Хушига келгач, иссиқ чой, кофе, қатиқ ва бошқа сут махсулотларидан бериш мумкин.


Ш.ХУДАШУКУРОВ,
Хива туман ЁХБ бошлиғи, подполковник.