SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИНСОФНИ УНУТГАНЛАР ёҳуд ўзгалар ризқини ютганлар

ИНСОФНИ УНУТГАНЛАР ёҳуд ўзгалар ризқини ютганлар

« Назад

15.01.2018 08:49

Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган иловага кўра, чакана савдо тармоғида мавжуд бўлиши мажбурий асосий озиқ-овқат товари ҳисобланган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари билан давлат заҳираси ҳисобидан аҳолини кафолатли таъминлаш яъни халқ тили билан айтганда поёк тизими йўлга қўйилганлиги ҳам халқимиз учун яратилган қулайликлардан биридир.
Афсуски, вилоятдаги ша-ҳарлар ва туманлар кесимида ун ва ўсимлик ёғи билан чакана савдо қилувчи дўконлар дислокацияси яьни жойлашувига эришган савдо қилувчи ташкилотларидан айримлари бу хил маҳсулотларни истеъмолчиларга ўз вақтида ва қоидага мувофиқ тизимли етказиб беришда қонунбузилишларига йўл қўяётгани ачинарлидир.
Худди шу борадаги қинғир ишлари яъни аҳоли учун ажратилган арзон нархдаги маҳсулотларни эгаларига эмас, ўз чўнтагини қаппайтиришдек қора ният билан бошқа шахс-ларга пуллаш йўлига ўтиб олгани учун “Хива Чинор савдо” МЧЖда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган, 1968 йилда туғилган Полвонназир Матяқубов жиноий жавобгарликка тортилиб, суднинг қора курсисига ўтириб бош эгишига, қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. Чунки, у мансабдор шахс бўла туриб, бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб аҳолига ҳалол хизмат қилиш ўрнига, уларга хиёнат қилган. Қонунга зид ишларни бир эмас, қайта-қайта такрорлайверган.
Мисолларга мурожаат қиламиз: 2016 йил давомида давлат заҳираси ҳисобидан дислокацияга асосан Гандимён қишлоғининг “Полосултон” маҳалласи аҳолисига 291,3 тонна ун маҳсулотлари етказиб берилиши белгиланган бўлса-да, ҳақиқатда бор-йўғи 86, 6 тонна, Чинобод қишлоғининг “Пишканик” маҳалласи аҳолисига эса 122,6 тонна ўрнига, 35 тонна, “Пирнахос” маҳалласидаги аҳолига июнь-декабрь ойлари учун 122,6 тонна ўрнига, 61,3 тонна ун маҳсулоти етказиб берган холос. Бундай кўзбўямачиликларни Оқ ёп қишлоғининг “Қибла тозабоғ”, “Шихлар” ва бошқа ҳудудларда кўрсатилган хизмат жараёнларида ҳам кузатиш мумкин.
Бу тарздаги ножўя ҳаракатлар 2017 йилда ҳам давом этган. Жумладан, “Пишканик” маҳалласи аҳолисига январь-апрель ойларида 48 тонна ўрнига, 37, “Ал-Хоразмий” маҳалласида фуқароларига 34,5 тонна ўрнига 11,5 тонна, “Пирнахос” маҳалласи аҳолисига 89,7 тонна ўрнига, 52,2 тонна ун маҳсулотлари етказиб берилган. 7 та маҳалла аҳолисига жами 1245,1 тонна ун маҳсулоти етказиб бериш лозим бўлса-да, ҳақиқатда унинг ярмидан ҳам кам 572,5 тонна етказилган холос.
Қолгани эса мутлақо ғараз мақсадларда ёт кимсаларга пулланган. Ўсимлик ёғи савдосида ҳам худди шундай ҳолат қўлланилган. 2017 йил январь-апрель ойларида Чинобод қишлоғининг “Пишканик”, “Ал-Хоразмий”, “Пирнахос” маҳаллалари аҳолисига етказиб берилиши лозим бўлган 18409 литр ўсимлик ёғидан 5617 литригина етиб борган. Март-апрель ойларида эса 26696 литр ўсимлик ёғи харид қилиш ҳуқуқи бўлган фуқаролар қолиб, бошқа шахс-ларга қиммат нархларда пул-лаб юборилган.
Бу ҳам етмагандай П.Матяқубов хизмат мавқеидан қасд-дан фойдаланиб, иш фаолияти давомида фирибгарлик яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида савдога чиқарилган ун ва бошқа маҳсулотлар баҳосини ёлғон маълумотлар тарқатиб аҳолига қиммат баҳода пуллаган.
Юқорида тилга олинган маҳаллалар аҳолисига 2016 йил давомида буғдой унининг 1 қопини белгиланган баҳодан ошириб, 55 минг сўмдан сотиб жами 62.255000 сўмлик пул маблағларини қўлга киритган. Бундан ташқари, 1 литр ўсимлик ёғини бозор нархларида 5250 сўмдан сотиб, жами 7514.924 сўм миқдоридаги маблағни чап чўнтакка урган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Хива туман судида П.Матяқубовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилиб, аниқ далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида унга қўйилган айблар тўлиқ исботини топди.
Унинг ўзи ҳам далилларни инкор қила олмади, айбига иқрор бўлди.
Суд ҳукмига кўра ЖКнинг тегишли моддалари тартибида тайинланган жазолар узил-кесил қўшилиб, унга 1 йил муддатга мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 16 миллион 475250 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Жаримани тўлаб қутилиш мумкиндир. Лекин, ўтган давр мобайнида оиласи, фарзандларининг ризқ-насибаси бўлган ун ва ёғ маҳсулотларини ололмаган, натижада қора қозонини қайнатолмаган қанчалаб эҳ-тиёжманд фуқароларнинг но-розилиги-ю қарғишидан қочиб қутилиб бўлармикан? Бунга “ха” деган жавоб топиш ўта мушкул.
Зеро, халқимизда “текин даромад тешиб чиқади” деган нақл бор.