SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИҚБОЛИНГ КУЛСИН, БОЛАЖОН!

ИҚБОЛИНГ КУЛСИН, БОЛАЖОН!

« Назад

18.12.2019 09:26

Нодавлат ва давлат шерикчилигидаги муассасаларни ишга туширилиши натижасида шаҳардаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 4520 нафари яъни 66,7 фоизи мактабгача таълим тизимига қамраб олинди. 64 та янги иш ўринлари ҳам яратилди.
Шаҳарда бу каби ташкилотларни ташкил этиш ва ишга тушириш бўйича Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган чора-тадбирларини ўз вақтида, оғишмай бажарилиши асосий омил бўлди.
Бугунги кунда шаҳарда 10 нафар тадбиркор томонидан тақдим қилинган лойиҳа ҳужжатлари асосида 1125 ўринли 4 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ишга тушириш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида бюджет даромадига тушумнинг ошиши ва қўшимча 104 та иш ўринлари яратилиши таъминланади.
Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ ишга туширилиши натижасида шаҳар ҳудудий мактабгача таълим ёшида бўлган болаларни жалб этиш 84 фоизга етишига эришилади.

О.РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Хива шаҳар прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.