SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ИЧИБ РУЛ БОШҚАРМАНГ!

ИЧИБ РУЛ БОШҚАРМАНГ!

« Назад

10.01.2019 14:46 Республика  Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманимизда ҳам  ҳуқуқбузарлик ва жиноячиликка қарши кураш, олдини олиш фаолиятини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да амалга ошириладиган тадбирларнинг сифатли ўтказилиши таъминланмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудда маст ҳолатда жиноятлар содир қилиниши ортганлиги, шунингдек, ҳайдовчилар томонидан 304 та ҳолатда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари қайд этилганлиги инобатга олиниб, туман, прокуратураси ташаббуси билан  ИИБ ЙҲХГ ҳамкорликда спиртли ичимликларнинг салбий оқибатларини акс эттирувчи босма ахборот воситалари тайёрланди.
 Булар одам ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус, кичик автобус ҳамда “Damas” русумли автомашиналар ойналарига, спиртли ичимликлар чакана савдоси билан шуғулланувчи дўкон биноларига илиб қўйилди. 
2018 йилинг 11 ойи мобайнида туманимиз транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш ҳавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ 10 (2017 йилнинг шу даврида 19 та) та жиноят содир қилиниб, бу кўрсаткич бир мунча камайган. Бироқ, ҳайдовчилар томонидан шу даврда 23.014 та ҳолатда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган бўлиб уларнинг сони юқорилигича қолди. Ушбу қоидабузарликларнинг 10762 таси ёки 46,7 фоизи қўпол, 517 таси ёки 4,8 фоизи мастликда транспорт воситасини бошқариш ҳолатларини ташкил этади.
Ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида МЖТКнинг транспортдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган айрим моддаларидан кўчирмалар олинган “Хива аҳолиси интизомли ҳайдовчиларни ҳурмат қилади” деган босма буклет чиқарилди. Улар туманимиз ҳудудида хизмат фаолиятини ўтаётган ЙПХ инспекторлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида белгиланган пайшанба ҳамда “Ҳаракат хавфсизлигини тар-ғибот қилиш куни” деб эълон қилинган жума кунлари автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга тарқатилмоқда.
Ш.АБДАЛНИЯЗОВ,
туман прокурори,
адлия маслаҳатчиси.