SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Гугурт қутисидаги оғу

Гугурт қутисидаги оғу

« Назад

11.09.2017 05:10

Урганч шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган Маттиев Юлдошга жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг ҳукмига кўра 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Сабаби у Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг 273-моддаси 2- қисми билан айбли деб топилди.
Судда аниқланишича, Ю.Маттиев қонунга зид ишлар билан шуғулланган. Судда у қилмишларига иқрор бўлди. Ўзи яшайдиган Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчаси, 29- уйнинг томорқасига “Каннабис” гиёҳванд ўсимлигини эккан. Кейинчалик уни қуритиб олиб қўйган, истеъмол қилган. Қолаверса, “Спички” ёзувли гугурт қу-тисининг ичига солинган “Марихуана” гиёҳванлик воситасини Қудрат исмли танишига 270000 сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
Хуллас, қилмиш-қидирмиш деганларидек, қонунга хилоф тарзда қилинган бу ножўя иш ҳам жазосиз қолмади.