SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҒОЙИБ БЎЛГАН ҚУВУРЛАР

ҒОЙИБ БЎЛГАН ҚУВУРЛАР

« Назад

31.03.2017 05:05

Шодлик Бекчанов 2015 йил охиридан “Хива тумангаз” филиали газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмалари бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келган. Моддий жавобгар шахс сифатида эгаллаб турган лавозими бўйича туман газ филиали балансида бўлган барча турдаги ер ости, ер ус-ти тармоқлар газ қувурлари ҳамда газ қувурлари иншоот ва қувурларидан мақсадга мувофиқ фойдаланишни таъминлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлашни бошқариш ва назорат қилиш унинг хизмат вазифаси ҳисобланган.
Хизмат вазифасини суи-истеъмол қилган ҳолда у 2016 йилда тумандаги газ таъминотидан ажратилган ҳудудлардаги газ қувурларининг демонтаж қилиниши натижасида чиқ-қан газ қувурларини зарур фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, жами 12.116.262 сўмлик қийматдаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
“Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади” дейилади халқ нақлида. Шодликнинг бу қилмиши эса у қадар узоққа бормай фош бўлди. Иш судгача бориб етди. Шу йил январь ойида жиноят ишлари бўйича Хива туман суди мажлисида худди шу масала кўриб чиқилганда Ш.Бекчанов айбига иқрор бўлди, пушаймонлигини билдирди. Тумандаги Ирдимзон, Дашёқ, Эски Қиёт қишлоқлари ҳудудларидаги қувурларни демонтаж қилиш ишлари жараёнида чиққан газ қувурларини сотиб, айримларини сотиш учун турли жойларда сақлаб қўйганлигини, металломга топшириш лозим бўлганларни ҳам топширмаганини тан олди.
Хуллас, судда Ш.Бекча-новга қўйилган айблар ўзининг ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда бошқа далиллар орқали ўз исботини топди.
Келтирилган моддий зарарлар ундириб олинди ва судланувчига нисбатан тегишли жазо ҳам тайинланди.
Ш.Бекчановга тааллуқли бу ачинарли ҳолатдан унинг бошқа ҳамкасблари ҳам хулоса чиқариб олишлари лозим. Чунки, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардаги қувурларни демонтаж қилиш ишлари айни кунларда ҳам давом этаяпти. Кўзингизни очинг, инсофни унутманг!