SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ГИЁХВАНД ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

ГИЁХВАНД ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

« Назад

31.03.2017 05:15

Эски қиёт қишлоғи “Пано махсим” маҳал-ласида истиқомат қилувчи Маркс Болтаевнинг ноқонуний қилиғини “билмай қилибди, адашибди” деса ёш эмас, ёши 50 дан ошган. Билиб кўриб, қилган жиноий ишни анча вақтгача яшириб юрган бўлса-да, барибир фош этилиб, охир-оқибат жавобгарликка тортилди, жазога маҳкум этилди. Зеро, “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган нақл бежиз айтилмаган.
Гапнинг очиғини айтадиган бўлсак, М.Болтаев яшаш уйининг, орқа томонида қонун билан тақиқланган экин – таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Каннабис” ўсимлигини қасддан экиб, парваришлаб етиштириб келган.
Шунингдек, унинг жиноий ҳаракатларини давом эттириб келганлиги яъни пальтоси чўнтагида гугурт қутисида, бундан ташқари уйининг ён томонида жойлашган қувур ичида иккита гугурт қутисида жами вазни 7,74 грамм бўлган қуритилган “ Марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйилганлиги маълум бўлди.
Хива туман прокуратураси, МХХ Хива шаҳар бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш АНТИТЕРРОР” тезкор тадбирида сиртларида “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси қолдиқлари бўлган, чилим мосламаси ва “FamiLiy” ёзувли бир дона бакалашка билан сақлаб қўйилганлиги ҳам аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши шу йил январь ойида жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Судда далилий-ашёлар, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида айблов ўз исботини топди ва тегишли жазо тайинланди.


О.МАШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича
туман суди раиси.