SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҒАЙРИҚОНУНИЙ ҚИЛҒИЛИК

ҒАЙРИҚОНУНИЙ ҚИЛҒИЛИК

« Назад

26.05.2017 12:07

Ўрта махсус маълумотга эга, 1989 йилда туғилган Қудрат Матсапаев “ASR TRANS QURILISH” ва бир вақтнинг ўзида “DAVR TRANS QURILISH” МЧЖларнинг раҳбари сифатида ишлаб келган. Қисқача айтганда лавозимдаги мансабдор шахс. Лекин у 2017 йилнинг 17 март куни ишхонасидаги ҳайбатли мансаб курсисида эмас, жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг қора курсисида ўтиришига тўғри келди. Сабаби бор. Илгари ҳам, 2014 йилда қонунбузарлиги учун жавобгарликка тортилиб, амнистия акти қўлланилиб жазодан озод этилган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмаганлиги учун шу аҳволга тушди.
Сабаби у мансабдор шахс бўла туриб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқа-риш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларини бузиб, 2014 йил якуни бўйича бюджетга 40. 470.500 сўм, жамиятда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларидан ушланган даромад солиғида 2.781 600 сўм, жамиятлар томонидан маҳсулот сотишдан тўланиши лозим бўлган 4200000 сўм, жамият томонидан моддий наф сифатида олинган фойдадан 21.192 600 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоботларда камайтириб кўрсатган. 2014 йил май ойидан 2015 йил февраль ойигача жами 68,644 минг сўмликдан зиёд солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Масъулиятли раҳбар бўла туриб, расмий ҳужжатларни қалбакилаштирган МЧЖ иштирокчилари таъсис шартномасидаги таъсисчи А.Аннаев, У.Ғоибов ва Т.Атажоновлар номидан ҳужжатларга сохта имзо қўйиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказган.
Судда айбдорнинг ғайри- қонуний қилғиликлари исботини топди ва тегишли моддалар асосида тайинланган жазолар узил-кесил қўшилган ҳолда 1 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Солиқ бўйича етказилган зарар давлат фойдасига ундириб олинди.

( Ушбу мақолалар ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди).