SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҲИМОЯСИ

ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҲИМОЯСИ

« Назад

17.08.2020 09:08

2020 йил 24 июлда Президентимизнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Ушбу Фармон Республика Олий суди томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб, ташкилий тузилмавий ўзгаришларни амалга оширади. Хусусан, вилоят ва унга тенглаштирил-ган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқти-содий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатлари ташкил этилади.
Шу кунга қадар маъмурий судлар томонидан икки бир-бирига қарама-қарши соҳалар маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид ишларни кўриб келган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши жуда тўғри қарор, деб ҳисоблаймиз.
Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси  вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъму-рий судлари сақлаб қолинади.
Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинади.

Т.ЮСУПОВ,
Хива шаҳар маъмурий суди раиси.

Д.ЮСУПОВ,
Хива туман маъмурий суди раиси.