SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ФИРИБГАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

ФИРИБГАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

« Назад

21.08.2017 07:35

Ҳар ҳафтанинг пайшанбаси жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича профилактика куни деб белгиланиб, ички ишлар бўлими, шунингдек, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ҳамкорликда жойларда тарғибот тадбирлари, аҳоли билан мулоқотлар ўтказилмоқда.
Дашёқ қишлоғи маданият ва аҳоли дам олиш марказида турли қатламдаги аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтган ана шундай очиқ мулоқот фирибгарлик жинояти ва унинг олдини олиш мавзусига бағишланди.
Шу юзадан жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси О.Машарипов маърузасидан сўнг, иштирокчилар унга турли саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олдилар.
Хива тиббиёт коллежи, “Гиламчи” маҳалласида савол- жавоб тарзида ўтган ана шундай тадбирларда жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси С.Тоғонов, туман суди судьяси М.Ҳасанов, туман ИИБ профилактика инспектори О.Каримов ва бошқалар турли жиноятлар, уларнинг олдини олиш, огоҳлик хусусида тушунча ва тавсиялар беришди.