SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ФИРИБГАР ЖАЗО ОЛДИ

ФИРИБГАР ЖАЗО ОЛДИ

« Назад

06.05.2017 07:33

Хива шаҳрида 1987 йилда туғилган Ҳамдам Абдуллаев илгари ҳам бир эмас, бир неча марта нотўғри хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилиб, жазога маҳкум этилган. Лекин афсуски тегишли хулоса чиқариб олмаган.
Шу сабабли жорий йил март ойида қилмишлари туфайли яна жиноят ишлари бўйича Хива туман суди қора курсисида ўтиришига тўғри келди.
Сабаби шундаки, у фирибгарлик йўли билан бировнинг ишончига кириб уни алдаган, ҳақига хиёнат қилган.
2016 йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Абу-Саҳий” бозорининг Тошкент-Хоразм автошоҳбекатида фуқаро Х.Бойхўрозовга Хива туманида ишлаб келаётган таниши Б.Исаковнинг 1700 АҚШ доллари пулини Хивага етказиб беришни ваъда қилиб, эвазига 15000 сўм пул олиб, ишончига кириб, алдаган. 1700 АҚШ долларини эса айтилган одамга олиб бориб бермасдан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган, илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш хавфли рецидивист жиноятини содир қилган.
Судда айбланувчининг қилмишлари исботини топди ва тегишли жазо тайинланди.