SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ФАОЛИЯТ АСОСЛИ БЎЛДИ

ФАОЛИЯТ АСОСЛИ БЎЛДИ

« Назад

06.05.2017 07:32

Яқинда Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими ходимлари томонидан қонунга ҳилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган шахсларни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Ирдимзон қишлоғи, “Кўлли” маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган, фуқаро Бобомурод Ниёзметов ҳеч қандай ҳужжатсиз, давлат рўйҳатидан ўтмасдан, ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида ун тегирмони ўрнатиб, аҳолига буғдойни ун қилиб янчиб бериш хизматини кўрсатиб, даромад топиб келаётганлиги аниқланди.
Фуқаро Б.Ниёзметов ўз ҳатти-ҳаракатлари белгиланган қонунларга зид эканлигини тушуниб етиб, тадбиркорлик фаолияти билан тегишли тартибда қонуний асосда шуғулланиш истагини билдирди. Унга якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳудди шундай ҳолат Дашёқ қишлоғи, “Хосиён” маҳалласида яшовчи Норбек Абдуллаев фаолиятида ҳам аниқланди. Ўтказилган тушунтириш ва кўрсатилган ёрдам туфайли у ҳам тегишли тартибда рўйҳатдан ўтиб, якка тадбиркор сифатида иш юрита бошлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бобомурод Ниёзметов ва Норбек Абдуллаевларнинг ҳаракатларида Республика маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Республика маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 10-бандига асосан ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилганлиги инобатга олиниб, жавобгарликдан озод этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
М.ЮНУСОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими инспектори.
Р.ИБОДУЛЛАЕВ,
департаментнинг туман бўлими суриштирувчиси.