SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИ – БОШ МАҚСАД

ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИ – БОШ МАҚСАД

« Назад

13.03.2018 08:34

Ёши улуғ отахону-онахон-ларимиз ҳар гал дуога қўл очганда “тинчлик ва тани сиҳатликдан айирмасин” дея тилак билдиришади. Дарҳақиқат, инсон учун осойишталик ва соғликдан афзал неъмат йўқ. 
Жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг асосий шартларидан бири Президентимиз таъкидлаганларидек, энг аввало, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам беришдан иборат 
Ана шу мақсадни кўзлаб Чинобод қишлоғи, Ал-Хоразмий маҳалласида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги комиссиялар, шунингдек, ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси, хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда фаоллар билан ҳамкорликда бевосита хонадонларда, ўқув муассасаларида турли назорат ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мулоқот ва ҳуқуқий мавзуда суҳбатлар ташкил этилаётир. Бу тадбирлардан кўзланган бош мақсад ҳар бир фуқаро онгида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғу ва масъулиятни шакллантиришдан иборат.
Бунинг натижасида вояга етмаганлар, хотин-қизлар ўртасида жиноят содир этилиши, бир қанча оилавий низолар, ажримларнинг, йигит-қизларнинг эрта турмуш қуришларининг олди олинди.
Яқинда қишлоқда жойлашган 20-сон умумтаълим мактабида ўқитувчилар, ота-оналар, туман Кенгаши депутатлари, фаоллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, дарсдан бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш каби муҳим масалаларга бағишланди.
Огоҳлик, ҳушёрлик – давр талаби. Маҳаллага кираверишда, серқатнов йўл бўйида жамоатчилик назорати маскани ташкил этилган. Маҳалла посбони билан биргаликда хонадонлардан кўнгилли маҳалладошлар нав-батчилик қилиб, ҳудудни турли хавф-хатарлар, ёт, ғараз ниятли кимсалардан ҳимоялаш, назорат қилиш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида фаоллар кўмагида назорат ва тарғибот тадбирлари ўтказилаётир.
Ҳуқуқбузарлик, жиноят ўз-ўзидан содир этилмайди. Энг муҳим иш унинг оқибатларини бартараф этиш эмас, балки барвақт олдини олиш. Уни содир этишга имкон берадиган сабаб ва шароитларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф эта олсакгина осойишталикка замин ярата оламиз.


Ҳасанбой ШЕРМЕТОВ,
туман ИИБ профилактика катта инспектори, милиция майори.