SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЧЕГАРАНИ БУЗИБ ЎТГАНИ УЧУН

ЧЕГАРАНИ БУЗИБ ЎТГАНИ УЧУН

« Назад

02.12.2017 05:00

Лекин, орамизда ана шу қоидага амал қилмайдиганлар, кейинчалик афсус қилиб пушаймонлик билдирадиганлар ҳам учраб туради. 1988 йилда Хива туманида туғилган Саидмурод Матяқубов ҳам ана шундай қонунбузарликни содир этиб, кейин кечирим сўради. Афсуски, кеч бўлган эди.
С.Матяқубов 2011 йил май ойида пул топиш мақсадида Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ишлаб келган. 2013 йилнинг бошларида фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган. 2017 йил 10 июль куни эса уйга қайтиш мақсадида айланма йўллар орқали, яширин равишда чегарани бузиб Ўзбекистон Республикасига ўтган. Йўловчи машиналарга ўтириб уйига етиб келган.
Лекин, қонунга зид иш барибир фош бўлди ва жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилиб, айбланувчи тегишли жазога ҳукм этилди.
Чегарани ноқонуний тарзда бузиб ўтганлиги учун С.Матяқубовга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди)