SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЧЕГАРАНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ

ЧЕГАРАНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ

« Назад

25.07.2018 09:02

Шу йилнинг февраль ойида эндигина йигирма ёшдан ошган уч нафар йигит ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун суд олдида бош эгиб жавоб беришларига тўғри келди. Хивалик Собиржон Аллаберганов, Қудрат Матназаров, қўшкўпирлик Одамбой Искандаровлар тақиқланган маҳсулотлар олди-соттиси билан шуғулла-нишидан ташқари давлат чегараларини ҳам қонунга хилоф тарзда бузиб ўтишган.
С.Аллаберганов 2017 йил 6 декабрь куни Туркманис-тон     Республикасида яшовчи Муҳаммад исмли танишини так-лифига кўра, “Pall Mall” номли тамаки маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида танишлари О.Искандаров ва Қ.Матназаров билан олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, шу куни ярим кечада чегарадан ўтиш-қайтиш бўйича белгиланган қонун-қоидаларини қўпол равишда бузишган.
Белгиланмаган ҳудуддан жами 450 блок “Pall Mall” номли тамаки маҳсулотларини чегара сим тўсиқлари тагидан Туркманистон Республикаси ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб ўтганлар.
Воқеанинг эртаси куни эса тамаки маҳсулотларини туркманис-тонлик шахсга 13000 АҚШ долларига сотишиб, шериклар яна чегарани айланма йўллар орқали бузиб сим тўсиқлар тагидан Ўзбекистонга қайтиб кирганлар. Лекин шу орада чегарачилар уларнинг ҳаракатларини пайқаб қолиб қўлга олишган.
Нафс балоси туфайли қабиҳ йўллар билан даромад топиш мақсади бу ёшларни уларнинг яқинларини ҳам бошини эгди, ташвишга қўйди.
Суд ҳукми билан С.Аллабергановга узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, О.Искандаров ва Қ.Матназаровларга эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.