SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЧАҚАЛОҚНИ ПУЛЛАГАН КИМСАЛАР

ЧАҚАЛОҚНИ ПУЛЛАГАН КИМСАЛАР

« Назад

16.10.2017 05:51

Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими томонидан хизмат кўрсатиш ҳудудларида одам савдосига қарши курашиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Аэропорт ва темир йўл вокзалининг кутиш залларида одам савдоси оқибатларидан огоҳлантирувчи ижтимоий видео роликлар мунтазам намойиш этилаётир. Корхона-ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда мулоқот ва суҳбатлар ўтказилмоқда. Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан бу турдаги қонунбузилишлар содир этилаётгани ачинарлидир.
2017 йил 4 май куни одам савдоси билан боғлиқ турдаги жиноят содир этилди. Хива шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро Х.Ўразметов ўзининг вояга етмаган қизи 1999 йилда туғилган З.Шарипова билан ўзаро жиноий тил бириктириб, моддий манфаат кўриш мақсадида жиноятга қўл ургани фош этилди. Х.Ўразметов қизи З.Шарипова билан 2017 йил 27 апрель куни дунёга келган 8 кунлик чақалоқни яъни ўзининг неварасини 4 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида жиноят устида ушланди.
2017 йил 13 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи Х.Ўразметов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчи вояга етмаган З.Шарипова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ушбу жазо Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли деб ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди.
А.НИЯЗИМБЕТОВ,
Оролбўйи транспорт прокурори ўринбосари,
2-даражали юрист.
Б.РЎЗМЕТОВ,
транспортда ЖХТБ ХПБ катта инспектори, майор.