SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БОШ МАҚСАД ЁШЛАР КАМОЛИ

БОШ МАҚСАД ЁШЛАР КАМОЛИ

« Назад

21.08.2017 07:34

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жисмоний ва маънавий соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ушбу чора-тадбирларни ҳаётга изчил тадбиқ этиш муҳим ва долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашга мўлжалланган замонавий тиббий муассасалар фаолиятини яхшилаш, таълим тизимини такомиллаштириш, болалар спортини ривожлантириш каби соҳалардаги ислоҳотлар бир-бирини тўлдириб, узвий тизим шаклланди. Бугун замонавий тиббиёт марказлари, таълим муассасалари, спорт иншоатлари ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат дастури тўғрисида”ги Қонуни бу борада ўзига хос янги босқични бошлаб берди. Мазкур Қонун ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий қоидаларини ўзида мужассам этган.
Мазкур қонун ҳужжатида таълим муассасаларини тугатгандан кейин ёшларни бандлигини таъминлаш, етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, ёшларнинг дам олиш ва соғломлаштириш марказларининг тизимини ривожлантириш қамраб олинган. Шунингдек, қонунда стипендиялар белгилаш, таълим грантларини тақдим этиш, фан, маданият ва санъат соҳасида ижодий устахоналар ва мактабларни ташкил этишга кўмаклашиш, спорт секциялари фаолиятини ташкил этиш каби масалалар тартибга солинган.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши она ва бола манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг том маънодаги мантиқий давоми бўлиб, ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай камол топишида ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.
Р.Ибодуллаев,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти туман бўлими суриштирувчиси.