SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БОШ ҲУЖЖАТНИ АСРАНГ!

БОШ ҲУЖЖАТНИ АСРАНГ!

« Назад

21.10.2019 10:12

Президентимизнинг 2011 йил 5 январдаги “Паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони шунингдек, 2018 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фукароларини хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хива шахар ИИБ томонидан фуқароларга янги намунадаги биометрик паспортлар белгиланган муддатда кечиктирмасдан расмийлаштирилиб берилмоқда.

Бироқ, аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишига ҳамда жойларда олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамай, ишлаб пул топиш илинжида хориж давлатларига бориб, эхтиётсизлиқ оқибатида фуқаролик паспортларини йўқотиш ёки шикаст етказиш холатлари кўпаймоқда.
Шу сабабли сиздан,  Республикамиз ҳудудида ёки хориж давлатларига борганингизда миллий паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспортларингизни гаров эвазига бермаслик, йўқотиш, шикаст етказишга йўл қўйманг! Нопок, шубҳали кўринган фуқароларга бош ҳужжатингизни кўрсатманг ҳам, берманг ҳам!

Ф.Қурёзов, Хива шахар ИИБ ТЭККБ ОСККГ ходими.