SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БОҒДАГИ ОФАТ

БОҒДАГИ ОФАТ

« Назад

20.01.2018 08:09

Гиёҳвандлик жамиятга, ҳаётга хавф туғдирувчи, кишиларни тўғри йўлдан оздирувчи офат.
Бутун жаҳонда бўлгани сингари бу иллатга қарши мамлакатимизда ҳам қатъий чора-тадбирлар олиб борилмоқда, тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Минг афсуски, орамизда гиёҳвандлик аср вабоси эканини англаб етмаётган ёки даромад орттириш мақсадида ўзини ҳам, бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўяётган кимсалар ҳали учраб турибди.
Хива тумани “Гандимён” маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган Мухторбек Ражабов ана шундай кимсалардан чиқиб қолди.
У яшаш уйининг орқа томонида тақиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “Каннабис” ўсимлигини экиб парваришлаб келган.
Бундан ташқари у боғининг кўздан пана жойида турган тахталарнинг ёнида келгусида сотиш мақсади-да қуритилган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб қўйганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди. Ғайриқонуний иш юзасидан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, айб исботланди.
Била туриб, қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари учун М.Ражабовга ЖКнинг тегишли моддаларига кўра, узил-кесил 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қилмиш-қидирмиш деб шуни айтадилар.