SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БИЗНЕС УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ

БИЗНЕС УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ

« Назад

05.11.2020 09:26

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарор ва Фармонлари фаолиятимизда айниқса, қўл келмоқда.
Бугунги кунда ҳудудларда ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун “Ҳар бир оила – тадбиркор!” дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилаётир.
Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, шунингдек, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашда кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди. Бунда албатта, Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қабулхонамизга, Саll-марказ (телефон орқали), вертуал қабулхона (business.gov.uz) ва манзилли сайёр қабуллардан ҳар куни тадбиркорликнинг турли соҳалари бўйича карантин қоидаларига риоя қилин-ган ҳолда мурожаатлар қабул қилиняпти.
Тадбиркорларнинг 2020 йил 1 январидан 1 октябр-гача 260 та мурожаатлари бўйича жами 272 та масала келиб тушган. Уларнинг ҳамма-си тўлалигича кўриб чиқилган бўлиб, жумладан, кредит ажратиш 92 та, ер бўйича 66 та, рухсатнома ва лицензиялаш 6 та, инфратузилма тармоқла-рига уланиш 11 та, солиқ 5 та ва бошқа масалалар 92 тани ташкил қилади.
Ушбу мурожаатлар тегишли идора ва ташкилотларга 7 кун мухлатда юборилиб, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш масалалари ҳал этилмоқда.

О.МАТЯҚУБОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Хива туман қабулхонаси мудири.

Х.МАШАРИПОВ,
қабулхона етакчи мутахассиси.