SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БИРГАЛАШИБ, ЖИНОЯТНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК!

БИРГАЛАШИБ, ЖИНОЯТНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК!

« Назад

07.08.2017 04:49

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилган бўлса-да, жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тенглигича қолган. Оғир тан жароҳати етказиш, қотиллик, номусга тегиш, ўлим билан боғлиқ йўл транспорти ҳодисалари, безорилик ошган. Рақам ва таҳлилларда акс этган фаолият туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида қайд қилинди. Якунлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида туман прокурори ўринбосари М.Рўзимовнинг ахбороти муҳокама этилди. Кенгашнинг 2017 йил иккинчи ярмига мўлжалланган иш режаси бўйича туман прокурори в.б. Ғ.П.Султонов сўзга чиқди.
Туманда яшовчи диний экстремистик оқимларга мансуб бўлган 153 нафар шахснинг 37 нафарини аёллар ташкил этади. Ўз-ўзини бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни етарли деб бўлмайди. Шунингдек, доимий яшаш жойларидан чиқиб кетиб, ҳисобда турган шахсларнинг хорижда қандай ишлар билан бандлиги, оиласи билан алоқаси ва унинг профилактик тадбирлари сифатсиз ўтказилган. Коммунал тўловлардан қарздорлик камайишига эришилган бўлса-да, бу даража вилоят миқёсида охирги ўринларда турибди.
Қайд этилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича кенгаш йиғилишида вазифа ҳамда зарурий тавсиялар берилди.
(Ўз мухбиримиз)