SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БЕШОВЛОН БОШ ҚЎШГАН ИЛЛАТ

БЕШОВЛОН БОШ ҚЎШГАН ИЛЛАТ

« Назад

19.09.2017 05:52

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида аср вабоси саналган гиёҳвандлик иллатига мубтало бўлган беш нафар оғуфурушнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилди. Дониёр Юлдошев ва унинг ҳамтавоқлари Султон Қозақов, Ўринбой Ражабов, Жуманиёз Ҳабибуллаев, Мурод Бекжоновлар қора курсида боши эгик ҳолда қилмишлари учун жавоб беришди. Уларнинг энг каттаси 1987 йилда, энг кичиги М.Бекжонов 1991 йилда туғилган.
Шу йилнинг 19 январь куни соат 20 лар чамаси Д.Юлдошев ўз яшаш уйи олдида танишлари С. Қозақов ва Ў.Ражабовлар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, гугурт қутисига қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини назорат тартибида тезкор тадбирга жалб қилинган Қ. исмли фуқарога истеъмол қилдиришган. Шундан қолган 1,55 грамм гиёҳвандлик моддасини унга 300 минг сўмга пуллашган.
Уларнинг шерикларидан Ж.Ҳабибуллаев эса Урганч туманидаги “Аббос” дорихонаси олдида таниши М.Бекжонов билан бирга тил бириктириб, гугурт қутига жойланган 2 граммдан ортиқ бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини таниши Ў.Ражабовга 300 минг сўмга сотишган.
Оғуфурушлар қилмишлари маҳфий қолади, деб ўйлаганлари аниқ. Лекин ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолмади.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, сир барибир ошкор бўлди. Айбдорлар қонуний жавобгарликка тортилдилар.
Судланувчиларнинг қилмишлари исботини топди. Улар ҳаракатларидан пушаймон эканлигини билдирдилар. Шундай бўлса-да, жиноят жазосиз қолмади. Суд томонидан уларга нисбатан тегишли тартибда жазо қўлланилди.

(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди).