SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БАХТ-САОДАТ ҚОМУСИ

БАХТ-САОДАТ ҚОМУСИ

« Назад

06.11.2017 06:24

Мамлакатимиз тарихида унутилмас, қутлуғ саналар кўп. 8 декабрь ана шундай кун. 1992 йил айнан шу кун Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги боис тарих саҳифаларида муҳрланиб қолди, умумхалқ байрамига айланди.
Зеро, унинг ҳар бир моддаси, ҳар бир сатрида юртимиз фуқароларининг манфаатлари ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли жамият барпо этиш, барча соҳаларда тараққиётнинг мезонлари ҳамда тамойиллари аниқ белгилаб берилган. Шу боисдан ҳам эришилаётган ютуқларимизнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституциямиз инсон ва унинг қадр қиммати деган эзгу тушунча марказий ўринга қўйилганлиги билан ҳам юксак аҳамиятга эга. Асосий Қонунга “Давлат, унинг идоралари жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деган сўзларнинг акс этганлиги ҳам унинг энг инсонпарвар ҳужжат эканлигининг исботидир.
Муҳтарам Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” дея таъкидлаганлари, шунингдек, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” сифатида белгиланиб, бу борадаги хайрли ишлар Конституциямизнинг амалдаги ифодасидир.
Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилганлиги жойлардаги мавжуд муаммолар ечимига, бинобарин, халқимизнинг ҳаётдан розилигига хизмат қилмоқда.
Айни кунларда мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинганлигининг чорак асрлик тўйига катта тараддуд кўрилмоқда. Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонининг таъсис этилганлиги ҳам қутлуғ сана арафасидаги муҳим воқеа бўлди.
Асосий Қомусимизда ҳуқуқ-ларимиз қатори фуқаро сифатида зиммамиздаги бурч ва мажбуриятлар ҳам ўз ифодасини топган. Бу эса ҳар биримизни юрт равнақи, унинг ободлиги йўлида янада фаолроқ бўлишга даъват этади.
А.ҚУРЯЗОВА,
тумандаги 2-сон ДНИ катта нотариуси.