SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АЁЛ ШАЪНИГА ИСНОД

АЁЛ ШАЪНИГА ИСНОД

« Назад

15.08.2018 07:48

Қинғир ишлари, номуносиб хатти-ҳаракатлари билан аёл номига доғ тушираётган кимсалар ҳам оз бўлса-да, учраб тургани ачинарли. Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида кўрилган иш бунга мисол бўла олади. 1965 йилда туғилган Санамжон Қаландаровага нисбатан жиноят иши илк бор кўрилгани йўқ. У 2013 йилда Россия Федерациясининг Краснооктябрск туман суди томонидан РФ ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 10 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2017 йил 12 декабрда РФ Усть-Лабинск туман судининг қарорига асосан оғир, даволанмайдиган касаллиги туфайли ўталмай 5 йил 1 ой муддат озодликдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинган.
Аслида бу аёл булардан олдин ҳам жиноят қилиб қидирувда бўлган. У 2012 йил июнь ойида жияни О.Джаббарова билан ўзаро жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, қўшниси Урганч шаҳар, “Ишчилар” кўчаси 8 “а” уйда яшовчи С.Исчановага бир бўлак қилиб қадоқланган вазни 1 грамм - кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик моддасини 500 000 сўмга қонунга хилоф тарзда сотган. Ўша йили октябрь ойида Б.Полвонов ва С.Исчановалар билан тил бириктириб, уч бўлак қилиб селафан пакетга қадоқланган жами вазни 472,58 грамм кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик моддасини “DVD” аппарати ичига яширишиб шериклари билан Тошкент шаҳридан Урганч шаҳрига ташиб  сотиш учун олиб келиб яшириб қўйишганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан аниқланган. Шунингдек, унинг уйи тинтув қилинганда гугурт қутисига қадоқланган сотиш учун сақлаб қўйилган гиёҳвандлик воситалари ҳам борлиги фош этилган.
Қилғиликни қилиб қочиб қолган С.Қаландаровага нисбатан 2012 йил 22 декабрда қидирув эълон қилиниб сиртдан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ниҳоят айбдор қўлга тушди, суд курсисига ўтирди. Қилмишлари учун жавоб берди. Судда айби исботланиб, унга узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда суд бу жазони касаллиги туфайли алмаштириб, 3 йил синов муддати белгилади. 
Ўз вақтида инсофга келиб тўғри қадам ташлаганда бу хил оқибатлар ва аёл шаънига иснод содир бўлмас эди.

(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди)