SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АНИҚ МАҚСАДЛИ ЧОРАЛАР

АНИҚ МАҚСАДЛИ ЧОРАЛАР

« Назад

29.01.2018 08:32

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни 2018 йилда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларни тарғиб қилиш бўйича Бош прокуратура томонидан Медиа-режа ишлаб чиқилиб, кўрсатилган талабларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажарилишини ҳамда тегишли бандлари бўйича ижросини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонун қабул қилинди. Шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастури изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ана шундай ишларимиз натижасида 2017 йилнинг 9 ойида коррупция билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилга нисбатан 33 фоиз камайди. Биз бундан натижаларни коррупцияга қарши кураш борасидаги узоқ ва давомли фаолиятимизнинг дастлабки самара деб қабул қилишимиз, ушбу йилда янада қатъий иш олиб боришимиз шарт.
Д.РАҲМОНОВ.
Урганч ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Олий ўқув курслари тингловчиси.