SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ УНДИРИЛДИ

АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ УНДИРИЛДИ

« Назад

11.02.2020 12:41

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 11.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатида қарздор Х.Х (тарафларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган)дан ундирувчи М.А фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг 4/1 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Афсуски қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Бунинг учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Ушбу ҳаракатларни давом эттириб келаётган қарздор Х.Х.га Республика ЖКнинг 122-моддасига нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиб, шу юзадан бўлим давлат ижрочиси ва суриштирувчиси олиб борган профилактик суҳбат натижасида ундирувчи М.А фойдасига 6, 7 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

Ш.РЎЗИМОВ,
МИБ туман бўлими суриштирувчиси, 2-даражали юрист.