SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АЛДОВНИНГ ОҚИБАТИ

АЛДОВНИНГ ОҚИБАТИ

« Назад

16.10.2017 05:49

“Журён” маҳалласида яшовчи 65 ёшни қоралаган Ибрагим Мадаминов ва 1981 йилда туғилган унинг ўғли Жўшқин Мадаминов қилмишлари учун жавобгарликка тортилиб, судда жавоб беришларига тўғри келди.
Сабаби ота-бола ўзаро тил бириктиришиб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини алдаш, ишончига кириш йўли билан қўлга киритишган. Улар Журён ҳудудидаги “Жўшқин Ибрагим” оилавий корхонаси ҳудудининг 52 кв.м ер майдонини фуқаро Д.Отахоновага сотишни ваъда қилиб, 2016 йилда уни алдаб 19 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Шунингдек, Ж.Мадами-нов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унга тегишли бўлган оилавий корхона биносининг бир қисмини Д.Отахоновага сотиш мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат – корхона таъсисчиларининг йиғилиш баённомасини ҳам тузиб, унга турмуш ўртоғи Ш.Матназарова номидан имзо қўйиб, сохталаштирган. Ушбу қалбаки ҳужжатни эса “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ вилоят филиали агенти Б.Тангрибергановга тақдим этган.
Бундан ташқари гарчи бинонинг бир қисмини Д.Отахонова номига расмийлаштириб берган бўл-са-да, ушбу бинони ундан қайтариб олиш бўйича “мендан сўрамай отам сотиб юборибди” деган баҳонада Хива туман ИИБ бошлиғи номига ариза ҳам ёзган.
Хуллас, бу ёлғон-яшиқ гаплар, фирибгарлик судда фош этилди.
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди ҳукми ва шу асосда жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди аппеляция инстанциясининг ажримига кўра айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.
(Ушбу мақолалар ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди)